«Владимир Путин Венгрия етакчиси Виктор Орбан билан учрашув давомида Украина мамлакат жануби-шарқида АҚШ янги президенти эътиборини тортиш учун ҳарбий ҳаракатларни олиб бораётганини айтиб ўтди, - деб хабар беради Будапештдан The Telegraph нашри мухбири Роберт Олифант. – Киев маблағларга эҳтиёж сезмоқда ва уларни фақатгина ҳарбий ҳаракатларни кучайтириш орқали олиш мумкинлигини яхши тушунади».

«Путиннинг фикрича, украиналик ҳарбийлар бу ҳолатда худди қурбондек кўринишлари лозим – бу Американи Украинадаги можарога тортиш бўйича назарий имкониятни беради. Кремль эгаси Украина ҳарбий кучлари ва улар билан ихтилофга кирганлар ўртасидаги жанговар ҳаракатларнинг ҳозирги кескинлашуви аниқ бир шахснинг буюртмаси томонидан амалга оширилганига ва унинг исми – Пётр Порошенко эканига ишончи комил».

Журналистнинг таъкидлашича, «жанговар ҳаракатлар Авдеевка аҳоли пунктини ўққа тутиш билан бошланди ва унда томонлар бир-бирини айбламоқда».