Тожикистон фан ва таълим вазирлиги мамлакатдаги барча ўқитувчилар, ўқувчи-талабаларни миллий либосларга кийинтиришга аҳд қилди, деб хабар берди Спутник Тожикистон.

Тегишли фармойиш мамлакатдаги барча таълим масканларига йўналтирилган, дейилади хабарда. Ҳужжатга кўра, 2017 йилнинг 1 мартидан бошлаб барча аёл ўқитувчилар, талаба ва ўқувчи қизлар дарсларга атлас ҳамда адрас миллий матоларидан тикилган либосларда келишлари айтиб ўтилган.

Ушбу фармойиш тожик халқининг энг яхши анъаналарини қайта тиклаш ва Наврўзни муносиб кутиб олиш мақсадида эълон қилингани қўшимча қилинган.