АҚШ президенти Дональд Трамп 3 февралда АҚШдаги иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлашга қаратилган иккита фармонни имзолади, улар орасида мамлакатнинг молиявий захираларига киришни чекловчи Додд-Франк қонунига ўзгартиришлар бор. Фармонларнинг имзоланиши жараёнини Оқ уйдан CNN телекомпанияси олиб борган.

Додд-Франк қонуни 2010 йилда қабул қилинган. Қонун 2008-2009 йиллардаги молиявий инқирознинг такрорланишига йўл қўймасликка қаратилган. Трамп аввалроқ бу қонун молиявий институтларга катта ташвиш яратишини ва ундан у ёки бу ҳолда қутилиш кераклигини айтганди. 

Трамп иккинчи фармони билан Барак Обаманинг молиявий консалтинг ҳақидаги фармонини бекор қилди. Обама ўтган йили брокер ва бошқа молиявий маслаҳатчилардан ўз манфаати йўлида эмас, балки мижоз манфаати йўлида қатъий ҳаракат қилиш талаб қилинган фармонни имзолаганди. Бу фармон 2017 йилнинг апрелида кучга кириши керак эди. Молия соҳаси вакиллари бу фармонни танқид қилишган ва унинг амалга оширилиши ўнлаб миллиард долларга айланишини таъкидлашган.