АҚШ президенти Дональд Трамп твиттердаги саҳифасида Детройт ва Сиэтлдаги федерал судьяларнинг АҚШ ҳукуматига 7 та мусулмон давлат фуқароларининг киришини тақиқлаш ҳақидаги фармоннинг амал қилишини вақтинчалик тўхтатиш қарорини танқид қилди.

"Судьяларнинг мамлакатимизда ҳуқуқ-тартиботнинг таъминланишига путур етказувчи фикрлари ғазабни келтиради ва бекор қилинади", деб ёзган Трамп.

Аввалроқ Детройт ва Сиэтлдаги федерал судьялар Трампнинг иммиграция фармони амал қилишини тўхтатишган эди.

Судьяларнинг қарори Мичиган штати Шарқий округи суди томонидан қонуний доимий резидентлар ва визаси бор шахсларга АҚШга киришни рад этишга доимий суд тақиқлови жорий қилиш ҳақидаги илтимосига жавоб бўлган.