Туркия Сурия шимолидаги Ал-Боб ва Бзагоҳ туманларида “Фрот қалқони” амалиёти давомидаги авизарбалар ҳамда жанглар натижасида бир сутка давомида 51 террорчини йўқ қилди. Бу ҳақда Anadolu хабар бермоқда.

Мамлакат бош штаби маълумотига кўра, ИШИДнинг тўрт нафар амири ҳам йўқ қилинган.

Бундан ташқари, амалиёт ўтказилаётган туманда бир сутка давомида террорчиларнинг 56та иншооти ва учта штаби ер билан яксон қилинган.

Аввалроқ Туркия бошчилигидаги коалиция ИШИДнинг Суриядаги ал-Боб шаҳри яқинида жойлашиб олган жангариларига қарата авиазарбалар бергани ҳамда 47 жангарини йўқ қилгани хабар қилинганди.