Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер Вашингтон АҚШ ва Куба ўртасидаги муносабатларни қайта кўриб чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

"Биз ҳозир АҚШнинг Кубага нисбатан сиёсатини тўлиқ қайта кўриб чиқиш билан шуғулланмоқдамиз", деб айтган Спайсер.

Унинг айтишича, янги сиёсатда инсон ҳуқуқлари масаласи биринчи навбатдаги масала бўлади.

Аввалроқ АҚШ ва Куба вакиллари ҳуқуқ-тартибот соҳасида ҳамкорлик ҳақидаги икки томонлама меморандумни имзолашганди.