Австрия пойтахти Вена шаҳрида оммавий ҳибсга олишлар бўлиб ўтди, улар давомида чеченистонлик 22 киши ушланди. Бу ҳақда Австрия полициясига иқтибос келтирган ҳолда APA ахборот агентлиги хабар бермоқда. Ҳибсга олишлар 3 февралда соат 20:45да Венадаги Донауинзель оролида ўтган.

Қўлга олишлар сабаби маълум қилинмаган. Шуниси маълумки, полициячилар шубҳали одамлар гуруҳини пайқаган маҳаллий аҳолидан хабар олганлар. Воқеа жойига етиб келган полициячилар чеченлардан улар бу ерда нима қилаётганларини билишга уринишган. Чеченлар бу ерда сайр қилиб юришгани, баъзилари эса тўй бўлаётганини айтишган.

Полициячилардан бири томонидан қорда тўппонча аниқлангандан кейин чеченлар ҳибсга олинган. "Воқеа жойида бўлган барча 22 киши ҳибсга олинди", дейилди полицияда. Ушланганлар 25 ёшдан 50 ёшгача бўлган шахслар бўлган.

Таъкидланишича, полиция уларнинг автомобилларини тинтув қилган. Тинтув вақтида чеченларга тегишли автомат, тўппонча ва ўқ-дорилар қўлга киритилган. Барча ушланганлар сўроқ қилинганлар, воқеа тергови давом этмоқда.