2017 йилнинг 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ваколатхонасининг янги тайинланган раҳбари Лианне Куппенсни қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Лианне Куппенс ўзининг Ўзбекистонга тайинлангани тўғрисидаги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Маргарет Ченнинг мактубини вазирга топширди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш жараёни ва Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш тизими олдида турган вазифалар доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.