Италия чемпионатининг 23-тури доирасида кечган «Пескара» ва «Лацио» учрашуви меҳмонлар ғалабаси билан якунланди. Якуний ҳисоб – 6:2, «Лацио» фойдасига.

Ғолиблар сафида ярим ҳимоячи Марко Пароло 4та гол урди. Римликларнинг яна икки голига Бальде Кейта ва Чиро Иммобиле муаллифлик қилди. «Пескара» сафида Аҳмад Бенали ва Гасто Бругман биттадан гол урди. 

Римликлар клуби бу ғалабадан кейин 43 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида тўртинчи ўринга чиқди. «Пескара» тўққиз очко билан охирги ўринда қолди.

Мухлислар тур доирасида 4 февраль куни ўтказилган «Наполи» ва «Болонья» учрашувида ҳам 8та гол гувоҳи бўлишган, бу учрашувда меҳмон сифатида ҳаракат қилган неаполликлар жамоаси 7:1 ҳисобидаги ғалабага эришганди.

Италия чемпионати. А Серия
23-тур

Пескара - Лацио - 2:6 (2:2)
Голлар: Пароло 10 (0:1). Пароло 14 (0:2). Бенали 29 (1:2). Брюгман 41 (2:2). Пароло 49 (2:3). Кейта 57 (2:4). Иммобиле 69 (2:5). Пароло 77 (2:6).
Пескара: Бизарри, Бираги (Крешенци, 74), Стендардо, Дьомбер, Зампано, Верре, Кастаньос, Брюгман (Черри, 69), Бенали, Капрари
Лацио: Маркетти, Худт, Лукаку, де Врей, Баста, Милинкович-Савич, Биглия (Мугрия, 78), Пароло, Кейта (Лулич, 65), Иммобиле (Тункара, 86), Андерсон
Огоҳлантиришлар: Биглия, 76