2017 йилнинг 7-10 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Кувайт давлатида бўлади.

Ташриф дастуридан Кувайт бош вазир шайх Жобир ал-Муборак ал-Ҳамад ас-Сабоҳ, бош вазирнинг биринчи ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Сабоҳ ал-Холид ал-Ҳамад ас-Сабоҳ, Миллий мажлис раиси Марзуқ Али Муҳаммад ал-Ғаним билан учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.

Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон-Кувайт бизнес-форуми ва бошқа қўшма тадбирларда ҳам иштирок этади.

Ташриф давомида инвестиция, таълим ва илмий тадқиқот соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга йўналтирилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.