Италия чемпионатиниг 23-турида «Милан» «Сампдория»ни қабул қилди ва минимал ҳисобда мағлуб бўлди.

Ўйиндаги ягона голни 70-дақиқада Луис Мурьель пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда урди. Россонерилар жамоаси ўйинни ўн киши бўлиб якунлади, 90-дақиқада Хосе Эрнесто Соса иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.

Бу Монтелла жамоасининг чемпионатда қаторасига учинчи ўйинда мағлуб бўлишидир. Барча турнирлар ҳисобланганда эса қаторасига тўртинчи ўйинда мағлубият. 

Бунгача жамоа А Серия доирасида «Наполи» (1:2) ва «Удинезе» (1:2) жамоаларига, Италия Кубогида«Ювентус»га (1:2) ютқазганди.

Кетма-кет тўртинчи ўйиндаги мағлубият жамоа антирекордининг такрорланишидир. Бундай ёмон серия жамоа тарихида олти марта қайд этилган.

«Милан» эндиликда 37 очко билан А Серия турнир жадвалида саккизинчи ўринга тушди. «Сампдория» эса 30 очко билан 10-поғонада жойлашган.

24-турда, 8 февраль куни «Милан» «Болонья» майдонига сафар қилади. «Сампдория»нинг ҳам А Сериядаги кейинги ўйини «Болонья»га қарши, 12 февраль куни бўлиб ўтади.

Милан – Сампдория 0:1 (0:0)
Гол: 0:1 – 70, пенальти Муриэль.
Милан – Доннарумма, Палетта, Сапата, Романьоли, Куцка, Бертолаччи (Окампос, 79), Соса, Сусо, Пашалич (Абате, 72), Деулофеу, Бакка (Лападула, 72).
Сампдория – Вивиано, Сильвестре, Реджини, Берешиньски, Шкриньяр, Фернандеш (Журичич, 53), Торрейра, Прат, Линетти, Муриэль (Альварес, 80), Куальярелла (Шик, 71).
Огоҳлантиришлар: Торрейра (28), Бакка (45), Сусо (60), Куцка (63), Соса (84), Джуричич (90).
Четлатиш: Соса (90).

«Милан» бош мураббийи жамоа мухлисларини ранжитадиган кутилмаган баёнот билан чиқди