Йоханнесбургда бўлиб ўтаётган крикет бўйича жаҳон чемпионатининг 3-учрашуви стадионга учиб келган арилар галаси туфайли тўхтатилди, деб хабар бермоқда The Guardian нашри.

Воқеа Шри-Ланка ва мезбон ЖАР терма жамоалари ўртасидаги учрашув вақтида юз берган. ЖАРлик спортчилар 115-4 ҳисобида олдинда бораётганларида стадионда арилар галаси пайдо бўлган. Ўйинчилар арилардан беркиниш учун ерга ётиб олишларига тўғри келган.

Нашр маълумотларига кўра, ариларни хўрак – бир челак кока-кола ва асал ёрдамида ҳайдашга ҳаракат қилинган, бироқ бу фойда бермаган. Оқибатда учрашув 1,5 соатга тўхтатилган ва стадионга профессионал асаларичини чақиртиришга тўғри келган. Асаларичи ариларни йиғиб олгач, учрашув давом эттирилган. Учрашувда ЖАР ғолиб бўлган.