Сурия президенти Башар Асад таслим бўлган жангариларга амнистия фармони амал қилишини 30 июнгача узайтирди, деб хабар бермоқда SANA ахборот агентлиги. 

"Асад 2016 йил 28 июлдаги 15-фармоннинг амал қилишини 2017 йил 30 июнгача узайтириш ҳақидаги фармонни чоп этди", дейилган хабарда.

Июлда қабул қилинган фармонга кўра, фармон чоп этилгандан 3 ой ичида қуролланган шахслар таслим бўлиб, қуролларини мутасадди идораларга ёки полицияга топширсалар жавобгарликдан озод қилинганлар.