Европа Иттифоқи Россия ва Украина фуқаролари бўлган 100 кишига қарши санкцияларни яна 6 ой муддатга узайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Брюсселдаги манбасига асосланган ҳолда Bloomberg агентлиги хабар тарқатди.

"ЕИнинг 4 нафар амалдори иттифоқ давлатлари март ойида Украина ва Россиянинг 100 нафар фуқаросига қарши санкциянинг яна 6 ойга чўзиши ҳақида маълум қилди. Санкциядагилар орасида Аркадий Ротенберг ва Юрий Ковальчук ҳам бор", дейилган хабарда.

Россияга қарши санкциялар 2014 йилда, Украинадаги воқеалар ортидан жорий этилганди. Шу вақтгача санкциялар бир неча марта узайтирилди ва кенгайтирилди.

2016 йилнинг 15 сентябрида ЕИ санкциялар муддатини 2017 йилнинг мартига қадар узайтирганди.