Германия чемпионатининг 19-туридан ўрин олган марказий учрашув Дортмунддаги «Сигнал Идуна Парк» стадионида бўлиб ўтди.

«Боруссия» ўз уйида чемпионлик учун даъвогарлик қилаётган «Лейпциг»ни қабул қилди. Биринчи даврада дортмундликлар рақибига 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Бу сафар Томас Тухел шогирдлари мағлубият учун қасос олишга муваффақ бўлишди. Учрашувнинг 35-дақиқасида Пьер-Эмерик Обамеянг Усмон Дембеленинг ўнг қанотдан уюштирган ажойиб рейдини якунига етказиб қўйди. Учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган 4-дақиқада «Лейпциг» ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Бироқ Паласиос-Мартинес томонидан киритилган гол офсайд қайд этилгани боис, инобатга олинмади ва ўйин 1:0 ҳисобида дуранг билан ниҳоясига етди.

Ушбу ғалабадан кейин «Боруссия» ҳисобидаги очколар сони 34тага етиб, жамоа турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. «Лейпциг» эса 42 очко билан 2-поғонани эгаллаб турибди. Эндиликда жамоа «Бавария»дан тўрт очко ортда қолмоқда.

Германия бундеслигаси, 19-тур

Боруссия Д – РБ Лейпциг 1:0 (1:0)
Гол:
Обамеянг (35).
Боруссия Д: Бюрки, Дурм, Бартра, Папастатопулос, Геррейру (Гинтер, 77), Ройс, Вайгль, Пишчек, Шмельцер (Пасслак, 85), Обамеянг, Дембеле (Пулишич, 61).
РБ Лейпциг: Гулачи, Комппер, Орбан, Хальстенберг, Бернардо, Кайзер (Паласиос-Мартинес, 80), Хедира (Упамекано, 66), Ильзанкер, Кейта, Поульсен, Зельке (Бёрк, 73).
Огоҳлантиришлар: Бернардо (22), Упамекано (72), Комппер (81), Обамеянг (90+1).