Эронда Брюсселдаги университет вакили бўлган тиббиёт ўқитувчиси Аҳмадризо Жалолийга нисбатан ўлим ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда RTBF хабар тарқатди.

«Гуманитар иш билан шуғулланган ушбу олимга оммавий эълон қилинмасдан ўлим ҳукми чиқарилган. Бу бутун дунё гуманитар ҳуқуқлари бузилишидир», — деган университет  ректори Каролина Пауэлс.

Жалолий жосусликда айбланган, у  2016 йилнинг апрелида ҳибс қилинганди, ўшанда у Эронга қариндошларини кўриш учун келганди. Унинг ҳамкасблари маълум қилишича, профессор сиёсатга аралашмаган, унинг ҳибсга олинишига у исроиллик олимлар билан касб юзасидан алоқа қилгани сабаб бўлиши мумкин.