Германиянинг Аморбах шаҳрида (Бавария) карнаваль вақтида номаълум безори кўзни ачиштирувчи газ пуркаб юборди. Бу ҳақда 5 февралда Die Welt нашри хабар берди. 

Воқеа маҳаллий маданият марказида юз берган. Тахмин қилинишича, гап гармдори гази ёки кўзни ачиштирувчи газ ҳақида кетмоқда. Тадбир иштирокчилари – 400 га яқин кишини эвакуация қилишга тўғри келган. 

23 киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилишга мажбур бўлган. Улардан 5 нафари нафас олиш йўлларининг жиддий яллиғланиши билан шифохонага ётқазилганлар.