4 февраль Истанбулдаги Отатурк номидаги аэропорт яқинида полициячилар шубҳали фургон машинасига ўт очишган. 

CNN Turk телеканалининг хабар беришича, оқ рангдаги фургон ичида 3 киши бўлган. Полициячилар назорат-ўтказиш пунктида машина ҳайдовчисига тўхташни буюришган, бироқ ҳайдовчи бу талабга бўйсунмаган.

Полициячилар машинага етиб олишга ҳаракат қилишган, бироқ шубҳали машина ҳайдовчиси қочишга муваффақ бўлган.