«Ла-Ла Ленд» мюзикли режиссёри Дэмьен Шазеллга АҚШ кинорежиссёрлари Гильдияси (Directors Guild Awards, DGA) мукофоти топширилди.

Мукофотни топшириш маросими Лос-Анжелесда 4 февраль куни бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, Шазелл ушбу мукофотга илк марта номзод бўлганди.

Ушбу мукофот учун «Ой шуъласи» фильми режиссёри Барри Женкинс, «Денгиз бўйидаги Манчестер» режиссёри Кеннет Лонерган, «Ташриф» режиссёри Дени Вильнёв ҳамда «Шер» картинаси режиссёри Гарт Дэвис ҳам даъвогар бўлганди.