Франциянинг "Халқ фронти" партияси етакчиси, Франция президенти лавозимига номзод Марин Ле Пен ўзининг сайловолди кампанияси дастурида мамлакатни НАТОдан олиб чиқиш ва ўз қуролли кучларини кучайтиришни устувор вазифалар сифатида белгилади.   

"Франция бизнинг мамлакатимиз манфаатларига жавоб бермайдиган урушларга жалб қилинишидан қочиш учун НАТОни тарк этиши лозим", деб айтган Ле Пен.

Сиёсатчи миллий чегараларнинг тикланиши, мамлакатнинг Шенген ҳудудидан чиқиши, Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича референдум ташкиллаштириш ва Францияга ноқонуний келувчи хорижликларга фуқаролик беришни тақиқлашни қўллаб-қувватламоқда.

Ле Пен Франциянинг ҳарбий-саноат мажмуасини тўлиқ ҳажмда тикламоқчи, мамлакат ҳарбий бюджетини ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизи даражасигача ошириш ва мамлакатнинг ядровий қайта қуролланишини йўлга қўйиш, конституцияни қайта кўриб чиқиш ва турмаларда янги жойлар яратишга ваъда бермоқда.   

Ле Пеннинг дастурида ҳаммаси бўлиб 144 та сайловолди ваъдаси берилган.