Qatar Airways авиакомпанияси Қатар пойтахти Доҳадан Янги Зеландияга тўғридан-тўғри рейсни йўлга қўйди. Бу йўналиш бўйича QR920 самолёти 5 февралда эрталаб ҳавога кўтарилди ва Оклендда 6 февралда маҳаллий вақт билан соат 07:30да қўнади. 

Шу тариқа, парвознинг давомийлиги 16 соат 20 дақиқани ташкил қилади, самолёт 10 та соат поясини, 5 та давлатни ва 14535 км йўлни босиб ўтади.

Самолётнинг ортга парвози эса 17 соат 30 дақиқани ташкил қилади.   

Бу рейс дунёдаги энг узун узлуксиз тижорат рейси бўлади.