Маҳачқалъанинг "Анжи" футбол клуби ва Туркиянинг "Элязигспор" футбол клублари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви футболчиларнинг муштлашуви билан якунланди. Бу ҳақда "Р-Спорт" нашри хабар бермоқда.

Учрашув "Анжи"нинг ўқув-машғулот йиғини доирасида ўтказилган эди. Учрашувнинг 1-бўлимида маҳачқалъаликлар ҳисобни очишган. Турк клуби гол ўтказиб юборгандан кейин ўзини тажовузкорона тутишни ва "Анжи" футболчиларининг асабига тегишни бошлаган.
 
Охир-оқибат майдондаги таранглик футболчилар ўртасидаги муштлашув билан якунланган. Шундан сўнг "Анжи" бош мураббийи ўз шогирдларини майдондан олиб чиқиб кетишга қарор қилган.
 
Таъкидланишича, шу икки клуб ўртасида бир неча йил аввал ўтказилган учрашув ҳам жанжал билан якунланганди.