АҚШ Миллий хоккей лигасининг "Вашингтон капитэлс" жамоаси сардори Александр Овечкин лигадаги учрашувларда тўплаган минг очко учун "Лос-Анжелес" билан уй учрашувидан олдин "олтин клюшка" билан тақдирланди.  

31 ёшли россиялик хоккейчини тақдирлаш маросимида унинг оиласи, "Вашингтон" клуби эгаси Тед Леонсис, хоккейчига олтин клюшкани тақдим қилган клуб президенти Дик Патрик ва хоккейчига "Тиффани" кристаллини топширган МХЛнинг катта вице-президенти Жим Грегори иштирок этдилар.

Овечкин 12 январда МХЛ тарихида мунтазам чемпионатларда 1000 очко тўплаган 84-хоккейчи бўлди.

Россиялик МХЛдаги иштирокини 2005-2006 йиллардаги мавсумда бошлаган. Хоккейчининг ҳисобида ҳозирда чемпионатларда ўтказилган 891 та ўйин ва 1013 очко (550 та шайба + 463 та узатма) мавжуд.