АҚШ президенти Дональд Трамп 4 февралда суд томонидан унинг иммиграция фармонининг бекор қилиниши оқибатида АҚШга ўта хавфли одамлар келиши мумкинлигини айтди.

"Фармон судья томонидан бекор қилингани оқибатида бизнинг мамлакатга жуда ёмон ва ўта хавфли одамлар кириши мумкин", деб ёзган Трамп твиттерда.

Унинг айтишича, суднинг бу қарори "даҳшатлидир".

Аввалроқ АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги (ИХВ) Трампнинг 7 та мусулмон давлат фуқароларига АҚШга киришини тақиқловчи фармони амал қилишини тўхтатгани маълум қилинганди. Трампнинг ўзи бу қарор бўйича "Агар судья ИХВ томонидан киритилган тақиқловни тўхтата олса ва исталган одам, ҳаттоки ғараз ниятли кимсалар ҳам АҚШга кела олса, давлатимиз қаерга қараб кетмоқда?" деган савол билан юзланган.