АҚШ президенти Дональд Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилдики, АҚШ Россия билан муносабатларни яхшилаш устида ишлаши керак. Шу билан бирга у Россия раҳбари Владимир Путин билан қай тариқа муносабатда бўлишини ҳали аниқ билмаслигини айтиб ўтган.

«Россия билан тескари бўлгандан кўра, улар билан чиқишиш керак. Агар Россия бизга ИШИДга қарши курашда ёрдам кўрсатса, бу жуда яхши бўларди», — дея Трампнинг сўзларидан иқтибос келтирган телеканал.

АҚШ президенти қўшимча қилганки, у Владимир Путин билан яхши муносабатларни йўлга қўйиш-қўймаслигини ҳали аниқ билмайди.

Бундан аввалроқ Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Россия ИШИДга қарши курашда АҚШ билан ҳамкорликнинг чекланмаган имкониятларини кўраётгани ҳақида айтиб ўтганди.