АҚШ президенти Дональд Трамп 4 февралда Украина чегараси ҳудудида тинчликни тиклаш учун Россия, Украина ва бошқа манфаатдор давлатлар билан ҳамкорлик қилиш ниятидалигини билдирди. Бу ҳақда Трампнинг Украина президенти Пётр Порошенко билан телефон орқали мулоқоти натижаларига кўра Оқ уй хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Трамп "биз Украина чегараси бўйлаб тинчликни тиклашда ёрдам бериш учун Украина, Россия ва бошқа манфаатдор давлатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз" деб айтган.