АҚШ президенти Дональд Трамп Fox News телеканали бошловчиси Билл О Рейлининг Россия раҳбари Владимир Путинни қоралаб айтган сўзларига муносабат билдирди. Унинг сўзларидан иқтибос The Washington Post томонидан келтирилган.

Трамп Россия президентини ҳурмат қилиши ҳақида айтганида журналист Ғарб Москва ва Путинга томон билдирган айбловлар ҳақида эслатган. У Путинни қотил деб атаганди.

"Қотиллар кўп. Бизда ҳам қотиллар бисёр. Сизнингча бизнинг давлат ҳеч нарсада айбдор эмасми?" — дея журналистнинг сўзини кесган америкаликлар раҳбари.

АҚШ президенти шунингдек Қўшма штатлар Россия билан тескари бўлгандан кўра, бу давлат билан алоқаларни яхшилагани маъқул бўлиши ҳақида гапирган.

Унинг сўзларига кўра, Москва АҚШга терроризмга қарши курашда ёрдам берса, бу "жуда яхши" бўлади.

Трамп билан уюштирилган суҳбат бугун Fox News телеканали эфирида берилади.