Туркия полицияси аксилтеррор амалиёт ўтказиб, ИШИДга алоқадорликда гумон қилинган 400 кишини ушлади. 

Vol.at портали маълумотига кўра, мамлакат жанубида, Сурия билан чегара яқинида 150 киши қўлга олинган.

Қўлга олинганларнинг аксар қисми Туркия фуқаролари эмаслиги айтилган.

Бундан олдинроқ, Туркия пойтахти Анқара шаҳрида ИШИДга алоқадорликда гумонланган 60 киши қўлга олингани хабар қилинганди.