«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманнинг маркетинг ишлари билан шуғулланувчи агент Бельэнконтр ўз мижозининг «МЮ»га ўтиши мантиқий экани ҳақида гапирди.

«Мен унинг «Манчестер Юнайтед»га ўтиши ҳақидаги хабарларни ўқир эканман, мен бу тижорат нуқтаи назаридан энг яхши сценарий бўлиши ҳақида ўйлайман.

Гризманн ўзининг болаликдаги кумири Дэвид Бекҳэм жамоасида ўйнаши мумкин, у айнан Бекҳэм туфайли еттинчи рақамли футболкада ўйнайди.

«ПСЖ» ҳам спорт нуқтаи назаридан яхши вариант, аммо Антуан ҳозирда юқори даражага чиқиб улгурган», – деган агент So Foot учун берган интервьюсида.

Бундан олдинги хабарларда манчестерликлар ушбу футболчининг трансфери учун 100 миллион евро сарфлаб, унинг ўзига йилига 17,7 миллион евро миқдорида маош тайинлашга тайёрлиги айтилганди.