Американинг Facebook ижтимоий тармоғи Франциянинг 8та медиакомпанияси билан ҳамкорлик қилаётгани ҳақида эълон қилди. Бундан мақсад, Бешинчи республикадаги президентлик сайловлари арафасида сохта хабарларни саралашдир, деб ёзади The Verge.

Бу кампанияни ўтган йили АҚШ ва Германияда жорий қилинган ишончсиз маълумотни саралаш жараёнига қиёслаш мумкин. Фойдаланувчилар сохта хабар деб ўйлаган янгиликларни белгилашлари билан якуний қарор чиқариш бўйича экспертизага юборилади. Хабарнинг сохталиги тасдиқланса, унга махсус тамға қўйилади, янгиликлар тасмасини ўқиётганлар уни кўра олади.