Исроил билан эркин савдонинг йўлга қўйилиши муносабати билан туркиялик ишбилармонлар Фаластиннинг Женин шаҳридаги заводларга инвестиция киритиши мумкин бўлади. Уларда тайёрланган товарлар икки мамлакат учун тарихий аҳамиятга эга бўлган даврда "Фаластинда ишланган" дея белгиланади. DailySabah нашри шу ҳақида хабар берди

Женин эркин саноат зонаси (ЭСЗ) Туркияда минтақавий аҳамиятга эга бўлган лойиҳа сари қўйилган биринчи қадам бўлади. Минтақада ишлаш учун малакали персонал излашга катта эътибор қаратилмоқда.

Турк ҳамкорлиги ва координация агентлиги ходимларни эркин саноат зонасида ишлашга ўргатиш мақсадида профессионал мактаб қуришни режалаштирмоқда. Женин ЭСЗ 10 000-15 000 кишининг фаолият юритишига мўлжалланган бўлади. Бу 320 000 аҳоли яшовчи Женин учун муҳим аҳамиятга эга бўлади, зеро шаҳардаги ишсизлик кўрсаткичлари 28 фоизни ташкил қилади. 

Манбада таъкидланишича, "Фаластинада ишланган" бренди остида сотилувчи маҳсулотлар истеъмолчилар томонидан, айниқса ислом дунёсида катта қизиқиш уйғотиши кутилмоқда.