Италияда ҳар йилги анъанавий карнавал бошланди. У бир ой давом этади. 5-февралдан 5-март кунига қадар ҳар якшанба Тосканадаги Виарежио шаҳрида турли хил парадлар ўтказилади: кўчалар бўйлаб папье-машедан бўлган улкан шакллар билан безатилган платформалар айланиб ўтади. 

Карнавал илк бор 144 йил муқаддам – 1873-йилда бўлиб ўтган. Ўшанда бу анъана норозилик намойиши туфайли пайдо бўлган: ҳукумат гуллар билан безатилган платформалар парадини уюштирмоқчи бўлганда, аксарият фуқаролар бу тадбир туфайли йиғилган катта солиқларга норозилик тариқасида папье-машедан ниқоблар кийиб олганди. 

Бугун эса парад – шунчаки қувноқ байрам. У ҳар йили Тиррено денгизи бўйида жойлашган бу гўзал шаҳарга 600 мингга яқин томошабинни жалб қилади..