Хитойлик мутахассислар ноёб ишланма– энг кучли ва бир вақтнинг ўзида дунёдаги энг кичик компьютерни тақдим этишди. Бу ҳақда ишлаб чиқарувчилар сайтида хабар берилган.

MeegoPad номли қурилма бир неча бор катталаштирилган флеш хотира қурилмасига ўхшаш бўлиб, ҳажмига кўра уяли телефонни эслатиб юборади.

MeegoPad T08 тўрт ядроли Intel Atom x5-Z8350 процессори, 4 гигабайт оператив хотира ва 32 гигабайтли қаттиқ диск билан жиҳозланган. У ўзига ўхшаш бўлган ускуналар орасидаги энг кучлисидир.

Компьютерда бир неча порт бўлиб, шунинг ёрдамида бир вақтнинг ўзида уни иккита мониторга улаш мумкин.

Компьютер Wi-Fi тармоқларида ҳам ишлаб, microSD (128 гигабайтгача) хотира картаси ва корпусни совутиш учун кичик вентиляторга эга.

Қурилмани 155 АҚШ долларига харид қилиш мумкин.