«МЮ» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович «Лестер»га қарши ўйиндаги голлардан бирига муаллифлик қилди.

Швециялик ҳужумчи учун бу АПЛнинг жорий мавсумидаги 15-гол бўлди. Ибраҳимович бу натижани қайд этган кунда 35 ёшу 125 кунлик эди ва бундай натижага эришган ёши энг катта футболчи сифатида лига тарихига кирди.

У Англия чемпионати ўйинларида 3 голга ҳаммуаллифлик ҳам қилган.

Ибраҳимович «Манчестер Юнайтед»га 2016 йил ёзида «ПСЖ» сафидан эркин агент сифатида келиб қўшилганди.