Ҳиндистон ҳукумати жорий йилнинг 1 апрелидан ҳар қандай битим учун 300 минг рупийдан ортиқ (4,4 минг доллардан зиёд) суммани нақд пул билан ҳисоблашиш  жиноят ҳисобланади ва жарима билан жазоланади. Ҳиндистон ҳукумати солиқ ва йиғимлар бўйича котиби Хасмукх Адхианинг хабар беришича, жарима суммаси олинган пуллар суммасига тенг бўлади. NDTV телеканали шу ҳақида маълум қилди. 

"Дейлик, сиз 400 минг рупийни нақд пул кўринишида олдингиз, демак жарима қиймати ҳам 400 минг рупий бўлади, агар 5 миллионлик битим бўлса, худди шу миқдордаги жарима тўланади. Жарима пулларни олган кишига солинади - агар кимдир дўконда қимматбаҳо соат олса ва нақд пул билан ҳисоблашса, у ҳолда дўкон эгаси жарима тўлашига тўғри келади", - деди Адхиа. 

Унинг сўзларига кўра, бундай чора коррупцияга қарши курашишга йўналтирилган. 

Коррупцияга қарши курашишнинг янги чораси ўтган йилнинг ноябрида йўлга қўйилган сиёсатнинг давоми ҳисобланади. Ўшанда энг кўп қўлланувчи 500 ва 1000 рупийлик купюралар муомаладан олиб ташланганди. Мамлакатда нақд пул етишмовчилиги бошланди, бироқ ҳукумат бу коррупцияга қарши курашда ёрдам беришини таъкидламоқда.