ИШИД террорчилик ташкилоти етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг жойлашган ўрни аниқланди, деб маълум қилган Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий France24 телеканалига.

"У яккаланган ва ҳаракатланиши чекланган", деб маълум қилган телеканал ал-Ободийга иқтибос келтирган ҳолда твиттерда. Ироқ бош вазири билан суҳбатнинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган. 

Декабрь ўрталарида Ироқ махсус кучлари қўмондони Фозил Барварий ал-Бағдодий Мўсулдаги ер ости бункерида яширинаётганини маълум қилганди.

Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти ал-Бағдодий ҳақидаги маълумот учун мукофот пулини 25 млн долларгача оширганди.

Асл исми Иброҳим Авад Иброҳим ал-Бадрий бўлган ал-Бағдодий биринчи марта оммавий равишда 2014 йил июлда Мўсулдаги масжидда кўриниш берган. Ўшандан кейин ОАВда унинг йўқ қилингани ҳақида бир неча хабарлар пайдо бўлган, бироқ бу хабарлар тасдиғини топмаган.