Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия билан кутилаётган очиқ низога нисбатан муносабат билдирди. Лукашенко Трамп Путинни поездда ўз ёнига эмас, 20-вагонга (Россия иқтисодиёти нечанчи ўриндалигига қараб) ўтказишини тахмин қилди. AsiaPlus'да шу ҳақида маълумот ва видео тақдим этилди. 

Лукашенко Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ)нинг Беларусь билан чегара зонаси режимини тиклашга доир қароридан кейин Россияни танқид қилди. 

"Трамп - Америка президенти, унинг шиори "Американи қудратли қиламиз"... Биз Путин билан бу муаммони муҳокама қилганимизда мен унинг саволига ўз нуқтаи назаримни билдирганман. Тасаввур қил, деганман, музокаралар столида ўтирибмиз, биз иккимиз ва қаршимизда Трамп ёки сен у билан, тўғрида эса "Американи қудратли қиламиз" шиори ёзилган. Сен қайси вагонда ўтирасан? Биринчи вагонга ўзлари билан ўтказишмайди, 27- ёки 20-вагонга ўтказишади, худди Россия иқтисодиёти каби. 20-ўрин - 20-вагон. Рози бўлармидинг? Йўқ, мен хам рози бўлмасдим. Бунга кейин қандай муносабат билдириш мумкин? Америкадаги президентни сиз сайладингиз, ахир. У ҳам ёмонми? Обама ҳам ёмон, бу ҳам, шундайми? Шуни яхши тушуниб етиш керакки, Америка ўз давлати манфаатини устун қўядиган президентни сайлади, Россия ё Беларусь манфаатини эмас. У баъзилар ўйлагандек аҳмоқ ҳам эмас", - деди Лукашенко.