АҚШ Марказий разведка бошқармаси ва Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ раҳбари Майкл Хейден мамлакат президенти Дональд Трампнинг иммиграция фармонини танқид қилди. Унга кўра, фармондан Америка жосуслари ҳам азият чекади, деб ёзмоқда The Washington Post газетаси.

"Президент Трампнинг миграция бўйича фармони ёмон ўйланган, нотўғри изоҳланган ва заиф амалга ошириладиган фармон бўлди", — дея баёнот берган Хейден.

"Мен ушбу фармон оқибатларига кўникишга мажбур бўлаётган кўплаб разведка мутахассисларининг фикрига эгаман. Уларнинг сўзларига кўра, фармон доирасига киритилган 7 мамлакатдан 6 тасида инсон захиралари АҚШ қаршисидаги таҳдидлар билан курашишда асосий ўрин тутади", — деган Хейден. 

"Улар (разведка хизматлари ходимлари)нинг қайд этишларича, миграция фармони маълумотларни тақдим этувчиларнинг ишончини пучга чиқарган. Ахборот берувчилар АҚШ хавфсизлигини таъминлашда барча нарсаси билан бўлмаса-да, кўп нарсаси билан таваккал қилмоқда", — деган Хейден. "Инсон номуси юқори баҳоланадиган Яқин Шарқда ўзимиз ўқ узаётган инсонни ёллаш, жамиятининг қадр-қиммати, номуси топталганларни ёллашдан кўра, осондир", — деб қўшимча қилган МРБ собиқ директори.

Унинг айтишича, "хафагарчиликлар кўп ҳолларда тезда ғойиб бўлади". "Биз қўрқоқ ва фақат пул учун ҳамкорлик қиладиган жосуслар билан ишлашимизга тўғри келади, бу эса энг ёмони", — деб ҳисобламоқда Хейден.