«Барселона» ҳужумчиси Неймар ўз жамоаси ҳали мавсум чемпионлиги учун курашдан чиқмаганига ишонч билдирди.

«Биламан, бизга қийин бўлади, аммо иложсиз иш йўқ. Ўтган мавсумда биз 12 очколик фарқни йўққа чиқара олгандик.

Олдинда ҳали яна кўплаб ўйинлар бор ва бизда имконият бўлади. Биз совринга ташнамиз ва охирига қадар курашамиз.

Ўйлайманки, Испания лигаси ҳозирда дунёдаги энг яхшиси. Испан клублари кейинги 3 йилда барча халқаро совринларга эга чиқмоқда. «Реал» ва «Барселона» Чемпионлар лигасида кетма-кет ғалаба қилди, «Севилья» – Европа Лигасида», - дея Неймарнинг сўзларини келтирган AS нашри.

Айни вақтда «Барселона» турнир жадвалида «Реал»дан бир очко кам жамғариб турибди, аммо мадридликлар жамоасида иккита захира ўйин мавжуд («Валенсия» ва «Сельта»га қарши қолдирилган ўйинлар - таҳр.).