Сурия ҳукумат кучлари ИШИД томонидан ушлаб турилган Ал-Боб шаҳридаги позицияларини мустаҳкамлаб олдилар ва жангариларни деярли таъминот йўлидан маҳрум қилдилар, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Сурия қўшинлари жангарилар Раққа ва Даур-аз-Зордан ёрдам олиб турган йўл устидан назоратни қўлга олишга муваффақ бўлишган. Шу тариқа, Ал-Бобдаги жангарилар деярли қуршовда қолганлар.

Айни вақтда ҳукумат қўшинлари Ал-Боб томон бостириб бормоқдалар.

Аввалроқ Туркия ИШИДнинг Ал-Бобдаги губернаторини йўқ қилгани маълум қилинганди.