АҚШ президенти Дональд Трамп Буюк Британияга сафари учун қиролича Елизавета II ва унинг оиласига совғалар тайёрламоқда. Бу ҳақда The Sunday Times нашри хабар бермоқда. 

Нашр маълумотларига кўра, Трамп қироличага Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Вашингтонга ташрифи вақтида унга совға қилган кубокнинг американча вариантини совға қилади.

Таъкидланишича, Трамп шаҳзода Уильям ва малика Кэйт билан чой ичишга таклиф қилинган. Шу муносабат билан Трамп жуфтликнинг фарзандлари – шаҳзода Жорж ва малика Шарлоттага қўлда ясалган эгарлар туҳфа қилмоқчи.

Бу совғалар Трампнинг масҳалатчиси томонидан тавсия қилинган. Маслаҳатчи қироллик оиласи ҳақидаги "Тож" сериалини кузатиб, қироллик оиласи аъзолари от минишни яхши кўришларини аниқлаган.