АҚШ президенти Дональд Трамп НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан ўтказган телефон орқали мулоқотидан сўнг, ташкилот давлат раҳбарлари учрашувида иштирок этишга розилик билдирди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

«Президент Трамп НАТОга аъзо мамлакатлар раҳбарларининг май ойи охирида Европада бўлиб ўтадиган учрашувида қатнашишга розилик билдирди», — дейилади хабарда. 

Хабар қилинишича, Трамп альянс бош котиби билан Американинг НАТОни қўллаб-қувватлаши масаласини муҳокама қилган. 

«Икки етакчи ташкилотнинг барча аъзоси ўз молиявий мажбуриятларини бажаришлари учун нима қилиш кераклиги борасида ҳам фикр алмашишган», — дейилади хабарда. 

Томонлар НАТО дуч келаётган барча чақириқларга барҳам бериш мақсадида қалин ҳамкорлик қилишга ва саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга келишиб олишган. 

Трамп ва Столтенберг, шунингдек, Украина чегарасидаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш имкониятларини муҳокама қилишган.