Ҳондурас пойхтати Тегусигальпа шаҳри яқинидаги йўлда автобус ва автоцистернанинг тўқнашиб кетиши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий маъмурият вакиллари маълум қилди, деб хабар бермоқда Associated Press агентлиги.

20га яқин инсон турли даражадаги тан жароҳатларини олди, улар пойтахт касалхоналарига олиб кетилган.

Қутқарув хизмати вакили Оскар Триминионинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар сони янада ошиши мумкин, сабаби бир неча йўловчи металл бўлаклари остида қолмоқда.

Юк машинаси ҳайдовчиси йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг воқеа жойидан яширинди. Мутахассислар юк машинаси нима сабабдан бошқарувни йўқотганига ойдинлик киритмоқчи.