Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украина ва Россия ўртасида ҳеч қандай зиддият йўқлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

«Энди Украина ва Россия ўртасидаги зиддият деб аталаётган нарса хусусида: Украина ва Россия ўртасида ҳеч қандай можаро йўқ. Донбасс – Украинадаги ички зиддиятдир», - дея аниқлик киритди Песков.

Аввалроқ Песков Кремль Донбассга бўлаётган ҳужумларни тўхтатиш учун Киевга босим ўтказишга чақираётгани ҳақида маълум қилганди.