Африка Миллатлар Кубоги финалида Камерун Мисрни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва мусобақа ғолиби бўлди.

Эндиликда Камерун терма жамоаси шу йилнинг ёзида Россияда бўлиб ўтадиган Конфедерациялар кубоги мусобақасида Африка қитъаси шарафини ҳимоя қилади.

Конфедерациялар кубоги-2017 турнири 17 июндан 2 июлгача Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Қозон ва Сочи шаҳарларида бўлиб ўтади.