Руминияда 500 минг киши ҳукуматнинг ҳаракатларига норозилик сифатида кўчаларга чиқдилар, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Таъкидланишича, мамлакатда 1989 йилдаги инқилобдан кейинги энг йирик норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. 

Норозилар ҳукуматнинг истеъфосини талаб қилмоқдалар. Ўз навбатида, мамлакат бош вазири Сорин Гриндяну лавозимини тарк этмаслигини айтган.

Аввалроқ Руминия ҳукумати оммавий норозиликларга сабаб бўлган жиноят кодексига тузатишлар ва амнистия ҳақидаги фармонни бекор қилганди.