«Пари Сен-Жермен» ёзги трансферлар вақтида ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи.

Goal.com хабарига кўра, парижликлар жамоасининг шорт-листида АПЛ юлдузлари – Алексис Санчес («Арсенал») ва Серхио Агуэро («Манчестер Сити») биринчи галда тилга олинади.

«ПСЖ» раҳбарияти Агуэронинг агенти билан 2016 йилнинг октябридаёқ музокара бошлаганди.

Француз клуби спорт директори Патрик Клюйверт эса Санчесни жамоага олиб келишни мақсад қилган, «ПСЖ» ушбу футболчига рад этиш қийин бўлган таклиф бермоқчи.

Қайд этиш керакки, Агуэро ҳозирда ўз жамоасида асосий таркиб учун рақобатни ёш бразилиялик ҳужумчи Габриэл Жезусга бой берди. Шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар тузилган Санчес эса «Арсенал»нинг қониқарсиз натижаларидан норози ва шартномасини узайтирмасдан, жамоадан кетишни истамоқда.

Алексис Санчес Испания жамоасидан таклиф олди

Агуэро учун яна бир жиддий даъвогар пайдо бўлди