«Атлетико»да «Арсенал» ярим ҳимоячиси Алексис Санчесга қизиқиш мавжуд.

Mirror хабарига кўра, мадридликлар жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне 28 ёшли чилилик бу футболчи Антуан Гризманнинг ўрнини боса олишига ишонч билдирмоқда. Франциялик футболчи катта эҳтимол билан ёзги трансферлар вақтида «Манчестер Юнайтед» сафига йўл олади. Мадридликлар клуби «Арсенал» футболчиси учун 60 миллион фунт стерлинг таклиф этмоқчи.

Жорий мавсумда Алексис Санчес жамоаси сафида барча турнирлар доирасида 31 учрашув ўтказиб, 17 гол урган ва 11 голга ҳаммуаллиф бўлган.

«Манчестер Юнайтед» ва Гризманн ўртасидаги музокаралар бўйича навбатдаги тафсилотлар маълум бўлди

Алексис Санчес Испания жамоасидан таклиф олди