Украинанинг «Сумское НПО» очиқ акциядорлик жамияти 2017 йил январь ойи охирларида ВВН-50/0,2Н вакуум насосини синовдан ўтказишни бошлади. Бу ҳақда илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Украина корхонаси тест жараёни якунлангач, насосни Ўзбекистоннинг «Хоразм шакар» компаниясига етказиб беради. 

«Сумское НПО» ОАЖнинг сотиш бўйича етакчи менежери Олег Семесенконинг қайд этишича, насос тобланган пўлатдан ясалган бўлиб, кескин шароитларда ишлашга мўлжалланган. 

«Сумское НПО» ОАЖ «Хоразм шакар» билан тузган шартномаси доирасида ВК-50Н русумидаги компрессорни ҳам етказиб беради.