АҚШ президенти Дональд Трампнинг баёнот беришича, у лавозимига киришганига доир сюрреализм (туш ва ҳақиқий ҳаётнинг уйғунлашуви) ҳиссиётларини бошидан кечирмоқда. Бироқ, у бундан қутилиши керак, чунки жуда кўп ишларни бажариш лозим. 

"Шуни айтишим керакки, келаси куни Оқ уйнинг асосий эшигидан кириб, ўзимга бу жуда ажойиблигини айтдим", — дея ўз таассуротлари билан ўртоқлашган Дональд Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида.

"Қайсидир маънода бу сюрреалистик ҳисларни уйғотади, бироқ буни енгиб ўтиш лозим, чунки олдинда қиладиган ишлар жуда кўп", — деб қўшимча қилган президент.